Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати директори ўринбосари Ибратжон Каримов иқлим ўзгаришларига доир амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжуманида маълум қилди.
Мутахассиснинг айтишича, бизда ўтган асрнинг 60-90 йилларида бу тажрибадан фойдаланилган.
Ундан кейин эса фақат Мустақиллик ва Наврўз байрамларида булутлар "ҳайдалиб", байрам "пешонаси" ярқ этган бўлса, энди бу илмдан манфаатли мақсадларда фойдаланилади.
Яъни, керакли жойларда буюртма асосида махсус усулларни қўллаб, сунъий қор ва ёмғир ёғдириш амалиёти жорий этилиши мумкин.
Батафсил видео орқали танишишингиз мумкин.






