Австрияда коронавирусга қарши мажбурий эмлаш тўғрисидаги қонун кучга кирди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Австрия Европа Иттифоқида биринчилардан бўлиб, 2024 йилнинг 31 январига қадар коронавирусга қарши эмлаш мажбурий бўлди.
Мазкур қонун Австрия Халқ партияси ва Зеленикснинг ҳукмрон коалицияси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, улар авваллари мажбурий эмлаш имкониятини рад этган. Бироқ хавфли ҳолат туфайли 2021-йилнинг ноябрида пандемиянинг тўртинчи тўлқини бошланиши туфайли мажбурий эмлашни жорий қилиш таклифи яна кун тартибидан ўрин олади.
Маълумот учун, Австрияда 18 ёшдан ошганларнинг 80% дан ортиғи аллақачон эмланган, шунинг учун қонунга кўра, жорий йилда тахминан 1,3 миллион киши ёки аҳолининг деярли 18 фоизи эмланиши керак.






