Нидерландия пойтахти Амстердам шаҳрида футзал бўйича навбатдаги Европа чемпионати ўз ниҳоясига етди.
Бу сафарги финал баҳсида амалдаги Европа чемпиони Португалия терма жамоаси Россияга қарши майдонга тушди. Қизиқарли кечган баҳсда португалияликлар 3:2 ҳисобидаги иродали ғалабани қўлга киритди ва кетма-кет иккинчи маротаба қитъа чемпиони номига сазовор бўлди.
3-ўрин учун кечган беллашувда эса Испания футзал терма жамоаси Украина устидан 4:1 ҳисобида зафар қучди.
Евро-2022. Амстердам
Финал
Португалия — Россия 4:2
Голлар: Пасу (19), Коэлью (27, 32), Варела (40) — Соколов (10), Афанасьев (13).






