АсосийJamiyat

"Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида..." Яна тўхтаб қолган Тошкент метроси бўйича муносабат билдирилди

'"Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида..."  Яна тўхтаб қолган Тошкент метроси бўйича муносабат билдирилди'ning rasmi

Бугун  Тошкент метросининг "Мустақиллик майдони" бекатида поезд вагони тўхтаб қолгани акс этган видео тарқалди.

"Тошкент метрополитени" юзага келган ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, вазият ҳаракат  хавфсизлигини таъминлаш вақти, 2-сонли йўналишдаги ҳаракат таркибининг техник мосламалари машинист томонидан қайта кўрикдан ўтказилгани боис юз берган. Шу сабаб ушбу поезд ҳаракати 2 дақиқага кечиккани айтилади.

"Қиска муддатли техник кўрикдан сўнг йўловчилар ушбу поездда доимгидек ҳаракатланишган",-дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар