АсосийJamiyat

Ўзбекистонда янги ҳафта қандай об-ҳаво билан бошланади?  

'Ўзбекистонда янги ҳафта қандай об-ҳаво билан бошланади?   'ning rasmi

Ўзбекистон гидрометеорология хизмати 8-11 февраль кунлари мамлакатда кузатилиши кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Унга кўра, Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 8 февралда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 2-7° илиқ; 9 февралда кечаси 2-7° совуқ, кундузи 4-9° илиқ; 10 февралда кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 8-13° илиқ; 11 февралда кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 4-9° илиқ бўлади.

БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 8 февралда кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 5-10° илиқ; 9 февралда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 7-12° илиқ; 10 февралда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 12-17° илиқ; 11 февралда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.

ТОШКEНТ ВИЛОЯТИ

Ҳаво ўзгариб туради, 8 февралда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 9 февралда баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. 10-11 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 8 февралда кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 3-8° илиқ; 9 февралда кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 5-10° илиқ, 10 февралда кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 7-12° илиқ; 11 февралда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.

САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, 8 февралда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 9-11 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 8 февралда кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 3-8° илиқ; 9 февралда кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 5-10° илиқ, 10 февралда кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 7-12° илиқ; 11 февралда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.

ҚАШҚАДАРЁ, СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 8-9 февралда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 7-12° илиқ; 10 февралда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 13-18° илиқ; 11 февралда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 15-20° илиқ  бўлади.

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 9 февралда баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 8 февралда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 3-8° илиқ; 9 февралда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 5-10° илиқ; 10-11 февралда кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Шунингдек, республиканинг тоғли ҳудудларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, 8-9 февралда вақти-вақти билан қор ёғади. 10-11 февралда ёғингарчилик кутилмайди. 8 февралда қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 8-9 февралда кечаси 3-8° совуқ, кундузи 0-5° совуқ; 10 февралда кечаси 3-8° совуқ, кундузи 0-5° илиқ; 11 кечаси 0-5° совуқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар