Музламалар сабаб кечанинг ўзида икки маротаба ёпилган "Тахтақорача" довони, автомобиллар ҳаракати учун қайта очилди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.
Вазирлик ҳамда тегишли хизматлар билан ҳамкорликда олиб борилган ишлар ўлароқ йўлга қум-туз аралашмасини сепиш ва қордан тозалаш ишлари мувофиқлаштириб борилгани айтилади.
"Амалга оширилган зурурий тадбирлар натижасида бугун, 7 февраль куни соат 08:30 да "Тахтақорача" довони автомобиллар ҳаракати учун қайта очилди",-дейилади хабарда.






