Халқ депутатлари Оқўрғон туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Алишер Каримжонов Оққўрғон тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
А. Каримжонов 1983 йилда Янгийўл туманида туғилган. Мутахассислиги бўйича иқтисодчи.
Маҳаллий ҳокимлик тизимларида, молия ва статистика соҳаларида самарали меҳнат қилган.
Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари вазифасида фаолият юритган.






