Адлия вазири Русланбек Давлетов анънавий тарзда жамоатчилик олдида ҳисобот бермоқда.
- Ҳоким қарорларига автоматик тарзда рақам бериш ва e-qaror.gov.uz сайтида эълон қилиб бориш (махфий ва хизмат доирасидагилардан ташқари) тизими жорий этилган. Бу жуда кўп раҳбарларга ёқмаяпти, бу тизимни вазирликларда ҳам йўлга қўйиш керак, - деди вазир.
Адлия органлари томонидан ўтказилган мониторинг натижасида жами 2500 дан ортиқ қонунчилик ҳужжатларига зид бўлган ҳоким қарорлари қабул қилинганлиги аниқланди.
Мисол учун e-qaror.gov.uz сайтида никоҳни икки ёшгача қисқартириш ҳақидаги қарорлар киритилган. Аслида ҳокимлар истисно ҳолатларда фақат бир ёшгача қисқартиришга рухсат бериши мумкин.
Киритилган таъсир чораларига асосан ҳокимларнинг 2 098 та қарорлари бекор қилинди.






