Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати раҳбари Фаррух Тошпўлатов маълум қилди.
Бюро органлари томонидан ўтган йил давомида жами 23,8 трлн сўмлик ундирувлар амалга оширилган. Шундан 10,5 трлн. сўм давлат фойдасига, 7,8 трлн сўм тадбиркорлик субъектларига, 4 трлн сўм банклар ҳисобига ва 1,5 млрд сўм фуқаролар манфаатлари учун ундирилган.
Шунингдек, алимент тўлаш учун истаги бўлиб, иш масаласида ечим тополмаган 45 минг 800 нафар ишсиз алимент тўловчининг иш бандлиги ҳал қилинди.






