АсосийJamiyat

Талабалар учун янгилик: Ўзбекистон ОТМларида контракт тўловлари 1 мартга қадар узайтирилди

'Талабалар учун янгилик: Ўзбекистон ОТМларида контракт тўловлари 1 мартга қадар узайтирилди'ning rasmi

Кўпчилик абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари, шунингдек, олий ва профессионал таълим муассасаларининг мурожаатларини инобатга олган ҳолда Республика таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ,  2021/2022 ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасалари талаба ва ўқувчилар ўқиши учун  контракт миқдорини тўлашнинг сўнгги муддати 2022 йилнинг 1 марти этиб белгиланди. Бу ҳақда Олий таълим вазирлиги хабар берди. 

️ Ушбу муддат қуйидагилар:

  • тўлов-контракт асосида олий таълим муассасаларига талабаликка (магистратура, бакалавр) тавсия этилганлар;
  • тўлов-контракт асосида профессионал таълим муассасалари (техникум, коллеж)га ўқувчиликка тавсия этилганлар;
  • табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилганлар;
  • ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар учун амал қилади.

    Бошқа янгиликлар