Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Локомотив" дарвозабони Равшан Элибоев легионер сифатида фаолиятини Қозоғистонда давом эттиради. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, 2021-йилги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси шарафини муносиб ҳимоя қилган Равшан Элибоев Қозоғистоннинг "Каспий" футзал жамоаси билан шартнома имзолади.
Равшан Элибоев гарчи дарвозабон бўлишига қарамасдан Элибоев ушбу мабсумда 3 бора рақиблари дарвозасини ишғол қилди.






