Монополияга қарши курашиш қўмитаси ахборот хизматининг хабар беришича, қўмита томонидан тадбиркорлик субъектлари ўртасида сўровнома ўтказилмоқда. Сўровнома хусусий секторларга берилган эксклюзив ҳуқуқларни аниқлаш ва товар бозорларидаги мавжуд тўсиқларни бартараф этиш мақсадида ташкил этилган.
Бозорлардаги жиддий тўсиқ ва муаммоларни аниқлаш, монополиянинг айрим турларига барҳам беришга хизмат қиладиган мазкур сўровномада фаол иштирок этишингизни сўраймиз, дейилади хабарда.
Сўровномада иштирок этиш учун ушбу ҳаволага кирасиз.






