Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилояти ҳокими томонидан дам олиш куни туманларда ўтказган йиғилишлари ҳақида хабарлар тарқатилди. Уларда кейинги пайтларда вилоятда якшанба куни йиғилиш ўтказиш “анъана” тусига кириб бораётгани айтилган эди
Бандлик ва меҳнат вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилоят Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси вакиллари махсус текшириш ва расмийлаштириш ишларини олиб бораётганлигини билдиришди.
Вазирлик ўрганишлар натижаси ҳақида қўшимча маълумот беришни таъкидлаган.






