АсосийJamiyat

Айни пайтда "Тахтақорача" довонида қор ёғмоқда

'Айни пайтда "Тахтақорача" довонида қор ёғмоқда'ning rasmi

Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи "Тахтақорача" довонида қор ёғмоқда. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар бермоқда. 

Шунингдек, "Қамчиқ" довонидан ўтган A-373 автомобиль йўлининг 224-240 километрлари оралиғида ҳам майдалаб қор ёғмоқда.

"Ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилиб, оралиқ масофани сақлаган ҳолда, тезликни меъёрдан оширмасдан ҳаракатланишларини сўраймиз", - дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар