АсосийJamiyat

Қашқадарёда 5 ойдан бери етказилмаган машинанинг пули қайтариб олиб берилди

'Қашқадарёда 5 ойдан бери етказилмаган машинанинг пули қайтариб олиб берилди'ning rasmi

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси 1091 ишонч телефони орқали Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумнида яшовчи фуқаро С.Эшбоев томонидан мурожаат келиб тушди, дея хабар бермоқда Федерация матбуот хизмати. 

Унда қайд этилишича, истеъмолчи 2021 йил 16 август куни “UzАvtoPremium” МЧЖга қарашли автосалондан муддатли тўлов эвазига Damas dlx автомобилини сотиб олиш мақсадида шартнома имзолайди ва бошланғич тўлов учун 27 млн. 399 минг 050 сўм тўловни амалга оширади. Шартномага асосан машина бир ой муддатда ўз эгасига етказилиши белгиланган бўлсада, орадан 5 ой вақт ўтса ҳамки машинадан дарак бўлмаган. Автосалонга бир неча бор қилган мурожаати ўзгаришсиз қолганини айтиб ўтган.

Мурожаат, Федерациянинг Қарши шаҳар жамияти ҳодимлари томонидан ўрганилиши натижасида, аквтомобил учун тўланган маблағ истеъмолчига қайтарилишига эришилди

"Ҳурматли истеъмолчи, Агарда сизнинг ҳуқуқларингиз бузилса, 1091 ишонч телефони ва @PotrebitelUz_bot орқали мурожаат қилишингиз мумкин", - дейилади Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Матбуот хизмати хабарида. 

    Бошқа янгиликлар