АсосийMadaniyat

Раъно Шодиева Туркияда оғир операцияни бошдан кечирганини сўзлаб берди

'Раъно Шодиева Туркияда оғир операцияни бошдан кечирганини сўзлаб берди'ning rasmi

Актриса Раъно Шодиева Instagramда жонли эфир вақтида нима сабабдан жарроҳлик амалиётини бошдан кечирганини маълум қилди.

"Жигаримнинг 60 фоизи олиб ташланди ва соғлом қисмини қолдиришди. Жигар бу – ўсадиган нарса. Унинг олиб ташланган қисми Худо хоҳласа 1 йил ичида ўсиб жойига тушади.

Амалиёт осон бўлмади, жуда қийин, машаққатли бўлди. Жигарнинг организм ишида 300 та функцияси бор, жигарда қон томирлари кўп. Уларнинг ҳаммасини жой-жойига қўйиб тикиш керак бўлди. 5 ойдан бери Туркиядаман. Ҳозир муолажа оляпман, кимёвий даволанишдаман", деди Раъно Шодиева.

    Бошқа янгиликлар