1

"Даракчи"нинг 3 нафар журналисти Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси аъзолигига қабул қилинди (фото+видео)

ЖАМИЯТ 09.02.2022, 10:46
Теглар: Видео, Даракчи
"Даракчи"нинг 3 нафар журналисти Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси аъзолигига қабул қилинди (фото+видео)

Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров бошчилигида уюшма вакиллари "Даракчи" таҳририятига ташриф буюришди. 

Уюшма раисининг маълум қилишича, ташрифдан мақсад газета ва журналларга бўлган талаб ва таклифлар кескин камайган, матбуот бозорида босма нашрларнинг аҳволи оғирлашиб борган бир пайтда катта тиражда чоп этилаётган "Даракчи" тажрибасини оммалаштириш, иш жараёни билан яқиндан танишиш бўлди. 

"Маълумки, айни пайтда Ўзбекистонда газеталаримизнинг тиражи тобора тушиб бормоқда. Энг марказий нашрларимиз, ҳатто 400-500 минг аъзосига эга партия газеталари ҳам бир неча юз тиражда чоп этилмоқда. Бу жуда ачинарли. Тўғри, бугун интернетнинг ривожланиши ортидан босма матбуотга бўлган талаб кескин тушиб кетди. Бироқ шундай даврда ҳам “Даракчи”нинг катта тиражда бутун республика бўйлаб кенг тарқатилаётгани таҳсинга лойиқ. Газетада аҳоли учун энг муҳим хабарларни тезкор тайёрлаб, тушунарли тилда қисқа кўринишда ва энг муҳими барча соҳани қамраб етказиб берилиши ҳамон ўз ўқувчиларига эга бўлиб қолаётганига сабаб бўлмоқда. Газета Ўзбекистонда хусусий нашрларга тамал тошини қўйган нашр сифатида ўз ўрнига эга. Ҳатто ўз даврида 260 мингдан ортиқ тиражда чоп этилган ва қўлма-қўл бўлиб ўқилган даврларни эслаймиз. Газетанинг бугунги иш услубини ҳам бошқа кўплаб таҳририятларга намуна қилиш ва тажрибасини ўртоқлашиш лозим. Шунингдек, “darakchi.uz” сайтида ҳам юртимиз ва хорижда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларни қисқа муддатда, тезкор ва аниқ бериб борилаётганини кузатаяпмиз, шунингдек, барча соҳаларнинг қамраб олинганлиги билан сайтлар орасида ўз ўрнига эга", - деди уюшма раҳбари. 

Мазкур учрашувда "Даракчи" газеатаси ва "darakchi.uz" сайти ходимлари Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси аъзолигига қабул қилинди. Жумладан, “Даракчи” газетаси бош муҳаррири Барно Мадалиева, газета мухбири Манзура Бекжонова ҳамда “darakchi.uz” сайти муҳаррири Фарида Эгамбердиеваларга уюшманинг аъзолик гувоҳномалари топширилди. Гувоҳнома ва махсус нишонга эга бўлган журналистлар келгусидаги меҳнат фаолиятлари бўйича янги режаларини маълум қилиб, эътироф учун ташаккур билдиришди.

Шундан сўнг, Уюшма вакиллари таҳририятдаги мавжуд иш фаолияти билан танишишди. Журналистларнинг ижодий жараёнларига гувоҳ бўлишди. 

Маълумот  учун: “Даракчи” газетаси 1999 йилда, “darakchi.uz” сайти эса 2012 йилда ташкил этилган бўлиб, мазкур таҳририятдан журналистлар илк бор Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси аъзолигига қабул қилинди. 
 

Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1