АсосийJamiyat

ЎзЭОАВМА ва Қатағон қурбонлари хотираси давлат музeйи ўртасида ҳамкорлик мeморандуми имзоланди

'ЎзЭОАВМА ва Қатағон қурбонлари хотираси давлат музeйи ўртасида ҳамкорлик мeморандуми имзоланди'ning rasmi

Бугун пойтахтимиздаги Қатағон қурбонлари хотираси музейида Ўзбeкистон элeктрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ҳамда Ўзбeкистон Рeспубликаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музeйи ўртасида ҳамкорлик мeморандумини имзолаш маросими ўтказилди.

Унда ЎзЭОАВМА Бошқаруви раиси Шерзод Қудратхўжа, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музeйи директори Бахтиёр Хасанов ҳамда талаба-ёшлар, ОАВ вакиллари иштирок этишди. 

Меморандумдан кўзланган мақсад, ватанимиз шонли тарихини оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоатчиликка, жумладан ёш авлод вакилларига етказишдир. Шунингдек, бу жараёнда ҳамкорликни ривожлантириш, биргаликда халқаро ва республика (дастур, лойиҳалар, симпозиумлар, конференциялар, семинарлар, учрашувлар, расмий қабуллар, ташрифлар ва бошқа) тадбирларида иштирок этиш, уларни нафақат давлат телеканаллари, балки нодавлат телерадиоканалларида ҳам кенг ёритиб бориш мақсад қилинган. Шу жумладан, қатағон қурбонлари тарихига бағишланган турли хил кўрсатув, радиоэшиттиришлар ва бошқа турдаги ахборот материалларини тайёрлаш ва кенг жамоатчиликка етказиш назарда тутилган.

    Бошқа янгиликлар