Бирлашган Араб Амирликлари яшил майдонларида клублар ўртасида жаҳон чемпионати баҳслари давом этмоқда.
Ярим финал баҳслари бўлиб ўтди. Дастлабки кунги ярим финал баҳсида "Палмейрас" ғалаба қозонган эди. Иккинчи ярим финал баҳсида эса "Челси" клуби Осиё Чемпионлар лигасининг амалдаги чемпиони "Ал-Ҳилол"ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Шу тариқа, "Челси" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финал учрашувида "Палмейрас"га қарши майдонга тушади.
Клублар ўртасидаги ЖЧ.
"Ал-Ҳилол" - "Челси" - 0:1
Гол: (Лукаку, 32)






