1

Тошкентнинг Эски шаҳар ҳудудида арт-резиденциялар яратилади

МАДАНИЯТ 10.02.2022, 11:50
Тошкентнинг Эски шаҳар ҳудудида арт-резиденциялар яратилади

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Тошкент шаҳрининг тарихий маҳаллаларини, уларнинг ноёблиги ва маданий-тарихий меросини асраб-авайлаш бўйича ўз ишларини давом эттирмоқда ҳамда Эски шаҳар ҳудудида арт-резиденциялар яратиш ташаббусини илгари сурмоқда.  Бу ҳақда жамғарма ахборот хизмати хабар берди. 

Хабарда айтилишича, лойиҳа дизайн-консепсияси жаҳон талабларини инобатга олган ҳолда Марокашдаги “Студио КО” меъморчилик бюроси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилади. Ушбу лойиҳа Алишер Усмановнинг “Санъат, илм ва спорт” ҳайрия жамғармаси кўмагида амалга оширилади.  

Юртимиз ва чет элликлар ичун ижодий масканни ташкил этиш бўйича пойтахтимизнинг Олмазор туманида жойлашган иккита обект танлаб олинган.

Биринчи обект “Намуна” маҳалласида жойлашган, анъанавий меъморий кўриниши сақлаб қолинган ҳамда қайта таъмирланган “Маткаримбой” мадрасаси бўлиб, ушбу манзил ижодий майдон яратиш учун хизмат қилади. Иккинчи обект эса эски болалар боғчаси – “Ҳаст Имом” маҳалласида жойлашган.

Тошкентдаги арт-резиденсиялар Замонавий санъат марказининг таълим йўналиши учун платформа, ҳамда маҳаллий ва халқаро ижод вакиллари ўртасида ҳамкорлик учун хизмат қилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1