АсосийJamiyat

Яқинда Тошкентда тезлик кўпи билан 60 км/соатгача белгиланади — Шавкат Мирзиёев

'Яқинда Тошкентда тезлик кўпи билан 60 км/соатгача белгиланади — Шавкат Мирзиёев'ning rasmi

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташриф буюрди ва дастлаб вилоятдаги халқаро аэропортнинг янги терминалидаги қурилиш ишлари билан танишди. 

Айни пайтда "Даракчи" мухбирининг хабар беришича, давлат раҳбари Самарқандда янги қурилган ер ости тоннели ва автомобиль йўлларни кўздан кечирган ва йўлларнинг хавфсизлиги, пиёдаларга яратилган шаритлар ҳақида гапирган. Шунингдек, масъулларга йўллардаги тирбандликларга инновацион ва хавфсиз ечимлар топиш кераклигини айтди.  

"Машиналар, одамлар кўпайяпти, лекин светофорларимиз, йўлларимиз ҳали эски. Уларни замонга мослаштириш керак", - деди Шавкат Мирзиёев.  

Давлат раҳбари ўз сўзида давом этар экан,  республикамизнинг йирик шаҳарларида чекланган энг юқори тезлик кўрсаткичини камайтириш кераклигини таъкидлади.

"Яқинда Тошкентда тезлик кўпи билан 60 км/соатгача белгилангани ҳақида қарор чиқади", - деган Президент.

Ташриф давом этмоқда. 

    Бошқа янгиликлар