Жорий йилнинг 1-19 июнь кунлари Ўзбекистонда U-23 Осиё кубоги баҳслари бўлиб ўтади.
Мазкур нуфузли турнирнинг қуръа ташлаш маросими жорий йилнинг 17 февралида пойтахтимиздаги “Бунёдкор” стадионида ўтказилади. Мусобақада 16 та терма жамоа 4 та гуруҳга сараланади.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабарига кўра, бугун U-23 Осиё кубоги учун қуръа саватчалари эълон қилинди.
Унга кўра, Ўзбекистон 1-саватчада Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Австралия сафида кўрсатилган.
2-саватчадан Иордания, Таиланд, БАА ва Эрон, 3-саватчадан Ироқ, Қатар, Вьетнам, Япония, 4-саватчадан бўлса, Тожикистон, Малайзия, Кувайт ҳамда Туркманистон жамоалари жой олишган.






