АсосийSport

Тошкентда бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионатига қачон қуръа ташланади?

'Тошкентда бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионатига қачон қуръа ташланади?'ning rasmi

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 1-19-июн кунлари У23 Осиё кубогига Ўзбекистон мезбонлик қилади. Мазкур нуфузли турнирнинг расмий қуръа ташлаш маросими ҳам Ўзбекистонда ўтказилади.

Қуръа ташлаш жараёни “Бунёдкор” стадионида 17-феврал куни соат 12:00 да бошланади. Маросимда 23 ёшгача бўлган футболчилардан иборат 16 та терма жамоа 4 та гуруҳга сараланади.

Мусобақа мезбони Ўзбекистон У23 терма жамоаси номи 1-саватчага жойлашади. Шунингдек, ушбу саватчадан Жанубий Корея, Саудия Арабистони ва Австралия ҳам ўрин олган.

Қуръа саватчалари:

1-саватча

Ўзбекистон

Жанубий Корея

Саудия Арабистони

Австралия

2-саватча

Иордания

Таиланд

 БАА

Эрон

3-саватча

Ироқ

 Қатар

Ветнам

Япония

4-саватча

Тожикистон

 Малайзия

Кувайт

 Туркманистон

    Бошқа янгиликлар