Бугун, 11 февраль куни Қозоғистон бош вазири Алихан Смаилов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси Ўзбекистонга бир кунлик ташриф билан келади. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар бермоқда.
Ташриф дастурида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан музокаралар ва бошқа қўшма тадбирлар ўтказиш кўзда тутилгани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Алихан Смаилов бундан бир ой аввал, 11 январь куни лавозимига тайинланган эди.
Маълумот учун, Қозоғистон Ўзбекистоннинг етакчи ташқи иқтисодий ҳамкорларидан биридир.






