11 февраль куни Ашхобод шаҳрида Халқ маслаҳати Миллий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Туркманистон президенти матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, йиғилишида Туркманистоннинг келгуси 30 йил ичида ривожлантириш режалари муҳокама қилинган.
"Мана, 15 йилдан буён энг юқори ва ўта масъулиятли Туркманистон президенти лавозимида ишлаяпман. Шу билан бир қаторда, мен Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси, Давлат хавфсизлик кенгаши раиси, Туркманистон Қуролли Кучлари олий қўмондони, Туркманистон Халқ Маслаҳати Миллий Кенгаш раиси вазифаларини бажараман", — деди Бердимуҳамедов.
Арқадағ осон бўлмаган қарор қабул қилганини таъкидлади.
"Мамлакат тараққиётининг янги босқичида давлат бошқарувини замонавий юксак талаблар асосида тарбияланган ёш етакчиларга бериш вақт келди деган фикрни қўллаб-қувватлайман. Мен келгусида ҳам Халқ Маслаҳати раиси сифатида катта ҳаётий ва сиёсий тажрибамни ушбу соҳага йўналтириш ниятидаман, - деган у йиғилишда.
Эндиликда мамлакат президенти сифатида унинг ўғли Сардор Бердимуҳамедов келиши кутилмоқда. Аввалроқ у мамлакат раҳбарлигини ўғлига тошпирмоқчи эканини маълум қилганди. Ўтган йилда ўғлини бош вазир ўринбосари ва қатор юқори лавозимларга тайинлаган эди.






