АсосийSiyosat

Турманистонда муддатидан олдин сайлов қачон ўтказилиши маълум бўлди

'Турманистонда муддатидан олдин сайлов қачон ўтказилиши маълум бўлди'ning rasmi

Аввалроқ Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўз лавозимини ёш раҳбарга топшириш ниятида экани ҳақида хабар берган эдик.

“Интерфакс” хабар беришича, Туркманистонда навбатдан ташқари президентлик сайловлари 12 март куни бўлиб ўтади.

“Халқ кенгашининг 11-феврал, жума куни бўлиб ўтган йиғилишида 15 йилдан бери президентлик қилиб келаётган Гурбангули Бердимуҳамедов ўз лавозимини ёш раҳбарга топшириш ниятида эканлигини маълум қилган”, - дейилади хабарда.

“Халқ кенгаши”нинг навбатдан ташқари йиғилишида сўзга чиққан фахрий оқсоқоллар президент Бердимуҳамедовнинг мамлакат раҳбариятига ёш кадрларни жалб этиш бўйича қарорини қўллаб-қувватлади.

Шундан сўнг у Республика Марказий сайлов комиссиясига навбатдан ташқари президентлик сайловларини ўтказишга тайёргарликни бошлаш бўйича топшириқ берган.

Маълумот учун, президент Гурбангули Бердимуҳамедов 2017 йил 12 февралда бўлиб ўтган сайловда давлат раҳбари лавозимига сайланган эди. Сайловчиларнинг 97,69 фоизи Бердимуҳамедовга овоз берган. Ушбу сайловда  жами 3 миллион 163 минг 692 нафар сайловчи  иштирок этган.

    Бошқа янгиликлар