Футзал бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U-19) Бишкекда бўлиб ўтаётган Марказий Осиё футбол Ассоциацияси (CAFA) чемпионати 1-тур ўйинида майдонга тушди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
Унда ҳамюртларимиз Тожикистон терма жамоасига қарши майдонга тушди. Беллашув 3:1 ҳисобида ҳамюртларимизнинг ғалабаси билан якунланди. Далер Эшонқулов икки маротаба ва Самандар Муродқулов бир бора тожикистонликлар дарвозасини ишғол қилди.
Ўзбекистон (U-19) – Тожикистон (U-19) 3:1
Голлар: Далер Эшонқулов 13, 34, Самандар Муродқулов 39 – Жовидон Хушвақтов 14






