Ижтимоий тармоқларда Олмалиқ шаҳрида эркаклар ва қизлар ўртасида жанжал кўтарилгани акс этган видео тарқалди.
Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг Матбуот котибининг баёнот беришича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 11 февраль куни соат 21:30 да Олмалиқ шаҳар, Бирдамлик МФЙда жойлашган "Марҳамат" ресторанида содир бўлганлиги аниқланган.
Хабарга асосан шу вақтда воқеа жойига Олмалиқ ИИБ тезкор- тергов гуруҳи етиб борган.
Ўрганишлар давомида, жанжал иштирокчилари 6 нафар (2 нафар эркак, 4 нафар аёл)лар аниқланиб ИИБга олиб борилган.
Тиббий кўрик хулосасида уларнинг маст ҳолда бўлганликлари аниқланган.
Ҳозирда ҳодиса иштирокчиларига суд-тиббий экспертизасидан ўтишлари учун йўлланма берилиб, Олмалиқ шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Воқеа гувоҳлари ва ресторан масъуллари ишга жалб қилинган. Натижаси юзасидан қўшимча маълумот берилади.






