Велоспорт бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси вакиллари Самандар Султонов ва Давир Абдураҳмоновнинг иқтидорига гувоҳ бўлган Франция клуби уларни ўз таркибига қўшиб олиш учун таклиф қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси хабар бермоқда.
Маълумотга кўра, ёшлар айни вақтда Францияда бўлиб турибти.
"Сўнгги текширувлардан сўнг спортчиларимиз янги жамоаларида машғулотларни бошлашади",-дея қайд этилади қўмита хабарида.
Маълумотга кўра, "Team Culture Velo u19" клуби Тулуза шаҳрида жойлашган бўлиб, кўплаб иқтидорли ёшларни тарбиялаб берган жамоа ҳисобланади.
Таъкидланишча, ўзбек ёшлари у ерда Тожикистонда шосседа ўтказиладиган Осиё чемпионатигача машғулот олиб боришади. Улар бўлажак мусобақада кўнгилдагидек иштирок этиб, мураббийлар ишончини оқлай олишса, келишув янада узайтирилиши айтилади.






