2022-йил 7-феврал куни Сергели тумани, Сергели-7 массивида жойлашган уйидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолган 2002-йилда туғилган Юнусова Дилноза Баҳодир қизи ва 2021-йил 12-октябр куни “Қўйлиқ” бозоридан чиқиб, уйига қайтмаган 2000-йилда туғилган Назарқулова Камола Абдукарим қизини топишда фуқаролардан кўмак сўралган эди.
Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, айни пайтда қизларнинг иккиси ҳам топилган.
"Уларнинг ҳолати яхши, хавотирга ўрин йўқ. Қизларнинг қидирувида қатнашган барчага миннатдорчилик билдирамиз", - дейида пойтахт ИИББ хабарида.






