АсосийJamiyat

"Ўзкимёсаноат"нинг 20 нафар қонунбузар ходими ишдан бўшатилиб, 9 нафари жиноий жавобгарликка тортилди

'"Ўзкимёсаноат"нинг 20 нафар қонунбузар ходими ишдан бўшатилиб, 9 нафари жиноий жавобгарликка тортилди'ning rasmi

Бугун АОКАда "Ўзкимёсаноат" АЖ ахборот хизмати раҳбари Мастура Ҳайитова иштирокида ўтказилган брифингда уюшма комплаенс хизматининг 2021 йилдаги фаолият якунлари юзасидан маълумот берилди.

Унга кўра, 2021 йилда тизимда манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ 22 та ҳолат бартараф этилган. Жумладан, 80,4 млрд сўмлик минерал ўғитлар камомади аниқланиб, расмийлаштирилди. Ҳозирги кунда 29,9 млрд. сўм маблағ ундирилди.

Шунингдек, 500 млн сўмдан ортиқ товар моддий бойликлар ва 100 млн сўмдан ортиқ ёқилғи-мойлаш материаллари талон-тарож қилиниши ва 3,5 млрд сўм харажатлар самарасиз ишлатилишининг олди олинди.

"Ўзкимёсаноат" АЖ фаолиятига оид турли масалалар бўйича мурожаатларни ишонч телефони — 78 140 74 48 рақами ҳамда @uzkimyosanoatanticorbot махсус бот орқали юборишингиз мумкин.

 

    Бошқа янгиликлар