Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда 1 км.кв. ер майдонига ўртача 78,6 нафар доимий аҳоли сони тўғри келади.
Бу эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 1,6 кишига ортган (2021 йилда 1 кв.км.га 77 киши).
Ҳудудлар бўйича 1 км.кв. ер майдонига тўғри келадиган ўртача аҳоли сони:
— Қорақалпоғистон Р. – 11,7 киши
— Андижон вилояти – 756,6 киши
— Бухоро вилояти – 49,1 киши
— Жиззах вилояти – 68,1 киши
— Қашқадарё вилояти – 119,3 киши
— Навоий вилояти – 9,3 киши
— Наманган вилояти – 394 киши
— Самарқанд вилояти – 240,4 киши
— Сурхондарё вилояти – 136,5 киши
— Сирдарё вилояти – 205,3 киши
— Тошкент вилояти – 192,9 киши
— Фарғона вилояти – 576,4 киши
— Хоразм вилояти – 318 киши
— Тошкент шаҳри – 8 035,1 киши






