АсосийJamiyat

Ўзбекистонда ўтган йил қанча турар-жой фойдаланишга топширилди?

'Ўзбекистонда ўтган йил қанча турар-жой фойдаланишга топширилди?'ning rasmi

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йил давомида республика бўйича жами 64,5 мингта ёки 13,6 млн. кв.м турар-жой фойдаланишга топширилган.

Турар-жойларнинг асосий қисми, яъни 95,1 % ни уй хўжаликлари томонидан якка тартибда қуриб фойдаланишга топширилган уй-жойлар ташкил этди.

Намунавий лойиҳалар асосида қурилиб, фойдаланишга топширилган турар-жойлар улуши 1,9 % ни, қолган 3 % турар-жойлар бошқа юридик шахслар томонидан қурилган.

Жисмоний шахслар томонидан бунёд этилган турар-жойларнинг 70,7 % и ҳамда намунавий лойиҳалар асосида қуриб фойдаланишга топширилган турар-жойларнинг 87,4 % и қишлоқ жойларда қурилган.

    Бошқа янгиликлар