"ПСЖ" Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасидаги "Реал"га қарши учрашув олдидан жиддий йўқотишга дуч келди.
Клуб расмий сайти хабар беришича, ҳимоячи Серхио Рамос ушбу беллашувда жамоасига ёрдам бера олмайди. Испаниялик ҳимоячи жароҳатдан тикланишга улгурмаган.
Шу тариқа, Рамос собиқ клубига қарши дастлабки баҳсни ўтказиб юборади.
Маълумот учун, "ПСЖ" — "Реал" учрашуви 15 февраль, соат 01:00да бошланади.






