Бугун, 15 февраль Пекинда якунига етиб бораётган Олимпия ўйинларининг 11 кун баҳслари бўлиб ўтади. Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси буни қайд этмоқда.
Регламентга кўра, ушбу кун дастурида қуйидаги тўққиз дастурда медаллар ўйналади:
07:15 – Сноуборд. Аёллар, биг-эйр
07:25 – Фристайл, аёллар
08:00 – Тоғ чанғиси. Аёллар, тезкор тушиш
10:45 – Сноуборд. Эркаклар, биг-эйр
11:30 – Биатлон. Эркаклар, эстафета
13:20 – Конкида югуриш. Аёллар, жамоавий таъқиб пойгаси
13:45 – Конкида югуриш. Эркаклар, жамоавий таъқиб пойгаси
15:30 – Чанғи икки кураши. Эркаклар, катта трамплиндан сакраш / 10 км чанғи пойгаси
18:50 – Бобслей. Эркаклар, жуфтлик.
Эслатиб ўтамиз, кеча пешқадамлар рўйхатида ўзгариш кузатилмади. Норвегия ҳамон етакчилик қилмоқда.






