Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати матбуот котиби Азиз Муродов маълум қилди.
Эски ҳайдовчилик гувоҳномалари қуйидаги муддатларда янгисига мажбурий алмаштирилади:
- 2010 йилгача берилганлари – 2022 йил 31 мартгача;
- 2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2022 йил 30 июнгача;
- 2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2022 йил 30 сентябргача;
- 2015 йилдан кейин берилганлари – 2022 йил 31 декабргача.






