Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларида навбатдаги кун беллашувлари ҳам ортда қолди. Унда Норвегия терма жамоаси вакиллари чанғи иккикураши, конкида югуриш ва биатлон баҳсларидаги олтин медаллар билан умумий ҳисобдаги пешқадамликни янада мустаҳкамлади. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси буни қайд этмоқда. Маълумот учун, Норвегия ҳамон Германия ва АҚШ жамоалари "таъқиби остида".
Қуйида умумжамоа ҳисобидаги кучли ўнлик билан танишинг.
Олтин – кумуш – бронза – жами:
1. Норвегия – 12-7-7 (26)
2. Германия – 9-6-3 (18)
3. АҚШ – 7-6-4 (17)
4. Австрия– 6-6-4 (16)
5. Нидерландия – 6-4-3 (13)
6. Хитой – 6-4-2 (12)
7. Шветсия – 5-3-3 (11)
8. Швейсарция – 5-0-5 (10)
9. РОҚ – 4-7-9 (20)






