АсосийJamiyat

Самарқанддаги бекатда ёнғин чиқди

'Самарқанддаги бекатда ёнғин чиқди'ning rasmi

Қутқарув экипажи 1 соатда келгани ҳақидаги маълумот рад этилди

Кеча, 15 февраль куни соат 12:36 да Пастдарғом туманида жойлашган Жума автошох бекати ҳудудидаги, якка тартибдаги тадбиркорга тегишли бўлган "hot dog-shaurma" тайёрлаш хонасида ёнғин содир бўлган.

Бу ҳақда туман ФВБга хабар келиб тушган.

Ижтимоий тармоқларда ёнғин акс этган видео ҳам тарқалди. Видеода изохланишича, қутқарув экипажи ёнгин содир бўлгандан 1 соат ўтиб етиб келган. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ушбу маълумотни рад этиб, асл воқеа тафсилотларини баён қилди.

Унга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига 1 соат эмас, 5 дақиқада  етиб бориб,  10 дақиқада ёнғин бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида хонанниг тахминан 8 кв.м. майдонда шифт, том қисми ва ички жиҳозлари ёниб зарарлангани айтилади.

"Жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг  келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда",-дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар