Бугун, 16 февраль кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди.
Ўзбекистон гидрометеорология хизмати маркази бу ҳақда хабар берди.
Қайд этилишича, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади.
Ҳаво ҳарорати 3-8° илиқ бўлиши айтилади.
Маълум қилинишича, пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.
Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 4-6° илиқ бўлади.






