АсосийSport

Пекин-2022: Навбати етган Комилжон Тўхтаев бугун Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади  

'Пекин-2022: Навбати етган Комилжон Тўхтаев бугун Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади   'ning rasmi

Хитой пойтахтида ўтказилаётган Олимпия ўйинларида бугун ўзбекистонлик спортчининг иштироки кутилмоқда. Комилжон Тўхтаев слалом баҳсларида иштирок этади.

Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси бу ҳақда хабар бермоқда.

Қайд этилишича, спортчи иштирокидаги дастурнинг биринчи машқи Тошкент вақти билан 07:15 да бошланган. Тўхтаев унда натижа қайд эта олса, 10:45 да бошланувчи дастурда яна бир бор стартга чиқиши айтилади.

Қуйида дастур билан батафсил танишинг:

07:15 – Тоғ чанғиси. Эркаклар, слалом

07:26 – Фрицтайл. Эркаклар, слоупстайл

12:45 – Биатлон. Аёллар, эстафета

14:15 – Чанғи пойгаси. Аёллар, спринт

14:45 – Чанғи пойгаси. Эркаклар, спринт

16:30 – Хоккей. Аёллар, 3-ўрин учун баҳс (Финляндия – Швейцария)

17:00 – Фрицтайл. Эркаклар, акробатика

17:45 – Шорт-трек. Эркаклар, 5000 метр

18:20 – Шорт-трек. Аёллар, 1500 метр

    Бошқа янгиликлар