АсосийJamiyat

Ўзбекистонда бир ойда 113 млрд. сўмлик мебел маҳсулотлари ишлаб чиқарилган

'Ўзбекистонда бир ойда 113 млрд. сўмлик мебел маҳсулотлари ишлаб чиқарилган'ning rasmi

Давлат статистика қўмитаси бу борадаги айрим рақамларга тўхталди.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2022 йилнинг январь ойида 6 094 та саноати корхоналари томонидан 113 млрд. сўмлик мебел маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.

Ишлаб чиқариш ҳажми 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 4,9 % га ошгани маълум қилинди.

Қуйида республика миқёсида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар жами ҳажмида энг юқори улушга эга бўлган ҳудулар билан танишинг:

  • Самарқанд вилояти — 13,3 %;
  • Андижон вилояти — 11,8 %;
  • Тошкент шаҳри — 10 %;
  • Жиззах вилояти — 9,8 %.

    Бошқа янгиликлар