АсосийЖАМИЯТ

Онкология марказида даволанаётган болаларга туркум китоблар совға қилинди

14-феврал куни дунёнинг 40 дан ортиқ мамлакатларида Халқаро китоб совға қилиш куни нишонла...

'Онкология марказида даволанаётган болаларга туркум китоблар совға қилинди'ning rasmi

14-феврал куни дунёнинг 40 дан ортиқ мамлакатларида Халқаро китоб совға қилиш куни нишонланади.Шу куни одамлар китобларни дўстлари, қариндошлари ва ҳатто нотаниш инсонлар билан, айниқса дўстлик, англаш, меҳр ва ижобий ҳис-туйғуларга муҳтож бўлганлар билан бўлишади.

Бугун Бош вазир ўринбосари – Туризм ва спорт вазири Азиз Абдухакимов Республика онкология марказининг алоҳида бемор болаларига меҳрини улашди.

Туризм ва спорт вазири болалар билан суҳбатлашиб, соғлик-саломатлик, тезроқ соғайиб кетишига ишонч тилаб, беморларнинг маданий ҳордиқ чиқариши учун қимматбаҳо туркум китобларни совға қилди.2003-йилдан бери Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ташаббуси билан 15-феврал бутун дунёда Халқаро саратон касаллигига чалинган болалар куни сифатида нишонланиб келинмоқда.

Минтақада болалар ўртасида онкологик касалликларнинг ривожланиши муаммоси жуда долзарб бўлиб келаётгани эътиборга молик. Ўзбекистонда ҳар йили 900 га яқин бола онкологик касалликлар билан касалланади, аммо омон қолиш даражаси 30-40 фоизни ташкил қилади.

2021-йил апрел ойида мамлакатимиз ҳукуматининг онкогематологик ва даволаб бўлмайдиган касалликлардан азият чекаётган шахсларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги қарори тасдиқланди.Ҳужжатга кўра, мазкур жамғарма маблағлари асбоб-ускуналар, дори-дармонлар, тиббий буюмлар ва лаборатория реактивларини харид қилишга йўналтирилади. 

Бундан ташқари, жамғарма томонидан онкологик касалликлар бўйича мураккаб операцияларни ўтказиш учун юқори малакали хорижий мутахассисларни жалб этиш таъминланади.Жамғарма республика ҳудудидаги турли тиббиёт муассасаларида юқори технологияли диагностика ва тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича хизматларни беморларнинг харид билан боғлиқ харажатларни қоплайди.

    Бошқа янгиликлар