1-синф ўқувчиларига қўшимча таътил берилмаслиги маълум қилинди. Бу ҳақда Янги Ўзбекистон хабар қилди.
Маълум қилинишича, бу йил ўқувчиларнинг қишки таътил муддати жорий йилнинг 24 январига қадар узайтирилганлиги муносабати билан 1-синф ўқувчилари учун февраль ойида белгиланган қўшимча бир ҳафталик таътил берилмайди.
Нашр Халқ таълими вазирлигининг маълумот хабарини илова қилган.






