Давлат раҳбари ҳузурида 2022 йилда божхона маъмурчилигини янада такомиллаштириш ва соҳани коррупциядан холи тизимга айлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш бошланди.
Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Йиғилиш аввалида давлат раҳбари саҳада амалга оширилган ислоҳотлар ҳақида хабар берди.
Унга кўра,
- Сўнгги беш йилда мамлакатимизнинг ташқи савдо айланмаси 2 баробарга - 2016 йилдаги 24 миллиард доллардан 2021 йилда 42 миллиард долларга ошган.
- божхона постларида “яшил йўлак”лар жорий этилиб, ҳозирда улар орқали 95 фоиз йўловчи ва 75 фоиз юк ўтмоқда;
- аввал 12 та идорадан олинган 60 турдаги рухсатномалар “ягона дарча” орқали электрон шаклга ўтказилиши атижада божхонада юкларни расмийлаштириш вақти 10 баробаргача қисқарган.






