Европа Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси номи эълон қилинди. Бу ҳақда УЕФА расмий сайти хабар бермоқда.
Унга кўра, "ПСЖ" ҳужумчиси Килиан Мбаппе ҳафтанинг энг яхши футболчиси номига сазовор бўлди. У "Реал"га қарши кечган учрашувда жамоасига ғалаба келтирувчи ягона гол муаллифига айланганди.
Шунингдек, номзодлар қаторида Виржиль ван Дейк номи ҳам кўрсатилган эди.






