Европа лигасининг плей-офф босқичидан ўрин олган яна бир учрашув ўз поёнига етди.
Ҳамюртимиз Жасур Яхшибоев тўп сураётган "Шериф" ўз майдонида "Брага"ни қабул қилди. Баҳс 2:0 ҳисобида молдоваликларнинг ишончли муваффақияти билан якунланди.
Мазкур баҳсда Жасур Яхшибоев асосий таркибда майдонга тушди ва 89-дақиқада захирага олинди.
Европа лигаси. плей-офф
"Шериф" - "Брага" - 2:0
Голлар: 1:0 – 43, пенальти Тилль, 2:0 – 82 Траоре.






