Бугун Тошкент вилояти маркази бўлган Нурафшон шаҳрининг айрим ҳудудларида таъмилаш ишлари олиб борилиши сабаб газ ўчирилади. "Ҳудудгаз Тошкент" газ таъминоти филиали матбуот хизмати бу ҳақда хабар берди.
Қайд этилишича, "Ойбек" МФЙ ни табиий газ билан таъминловчи газ қувурига ўрнатилган электрон газ ҳисоблагичини уланиш нуқтасига кўчириш ишларини ошириш муносабати билан 2022 йил 18 февраль соат 09:00 дан 17:00 гача мазкур ҳудуддаги 526 та аҳоли хонадонларида ва 7 та улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
"Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
"Таъмирлаш ишлари туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳолимиз ва газ истеъмолчиларидан узр сўраймиз",-дейилади хабарда.