Хўжаобод ва Пахтаобод туманлари ҳокимлари тайинланди.
Андижон вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Ўткирбек Шукуров Хўжаобод тумани ҳокими вазифасига тайинланди.
Андижон вилояти Марказий банкига раҳбарлик қилиб келган Элёрбек Усмонов эса Пахтаобод тумани ҳокими этиб тайинланди.






