АсосийJamiyat

Янги қарор билан маҳаллаларда аҳоли ҳордиқ чиқарадиган марказлар ташкил этилади

'Янги қарор билан маҳаллаларда аҳоли ҳордиқ чиқарадиган марказлар ташкил этилади'ning rasmi

Бу ҳақда айни пайтда Янги ҳаёт туманида бўлиб турган президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди.  

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, тез орада чиқадиган президент қарори билан маҳаллаларда футбол, волейбол, баскетбол, шаҳмат майдонлари ва кутубхоналар ташкил этилади.

"Фақат Наврўзда эмас, маҳалладагилар бир-бирлари билан учрашиб туришса, "Меҳр кўзда" дейишади, шундай маҳалла марказларининг бўлгани яхши - ҳамма бўш вақтларда шу жойга йиғилади. Ҳозир уларнинг борадиган жойи йўқ", - деди Шавкат Мирзиёев.

    Бошқа янгиликлар