Римнинг «Рома» клуби Италия А Серияси 26-тури доирасидаги «Верона»га қарши баҳсдан аввал таркиб борасида муаммоларга дуч келди.
«RomaPress» ва Италиянинг бир қатор нашрлари хабарига кўра, римликлар сафидан ҳужумчи Элдор Шомуродов ва яримҳимоячи Генрих Мхитарян коронавирус юқтириб олган.
Бош мураббий Жозе Моуриньонинг таркиб борасидаги муаммоси бу билан чекланиб қолмаган. Жамоа етакчиларидан бири Никола Дзаньола ҳам жароҳати сабабли «Верона»га қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин. Манчини ва Ибаньеснинг ҳам майдонга тушиши сўроқ остида экани айтилган.






